HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Урганчда "героин" ва "гашиш" воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб қўйган икки нафар шахс қўлга олинди.

13 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганч туманининг “Шерматлар” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашина ювиш шохобчасида Урганч тумани “Қумравот” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган, С.Б. ва унинг шериги, туманнинг "Шерматлар" маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган, Ф.Х. ларнинг ёни гумон тариқасида холислар иштирокида кўздан кечирилганида, С.Б. чўнтагида 0,22 грамм "героин" ва 0,54 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситасини, уни шериги Ф.Х. эса 14 бўлак қоғоз парчасига қадоқланган, умумий вазни 0,88 грамм бўлган "героин" гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумондорлар процессуал тартибда ушланган.

Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗