image

Боғот туманида ноқонуний равишда қум қазиб олган фуқаро 3млн сўм жаримага тортилди.

date_range17.08.2022, 10:59
Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан дрон ярдамида Боғот туманида ўтказилган навбатдаги экологик назорат тадбирлари давомида фуқаро М.Б томонидан "Ўзгариш" маҳалласи ҳудудидаги қум барханларидан умумтарқалган фойдали қазилма бўлган қумни ноқонуний қазиб олганлик ҳолати аниқланди. 
 
Ҳолат юзасидан фукаро М.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 барабари 3 млн сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. 

Вилоятимиз бўйлаб Экологик назорат тадбирлари давом этмоқда