Шовот туманида сув таъминоти яхшиланади.
date_range16.10.2026, 02:43
Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 21-сентябрдаги фармойиши билан Шовот туманидаги қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида насос стансиясини кўчиришга рухсат берилди.Фармойишга кўра, Шовот туманининг “Бўстон Амирқум” ҳудудида жойлашган “Хитойкўл” насос стансияси ҳозирги жойидан “Ғазовот-Давдон” коллекторининг бошқа қисмига кўчирилади.
Мазкур ишлар “Чапқирғоқ Амударё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос стансиялари ва энергетика бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, насос стансияси кўчирилганидан сўнг насос агрегатларининг электр энергияси харажатларини тегишли бошқарма ҳисобидан қоплаш белгиланган.
Фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи У. Машарипов зиммасига юклатилган.
Манба: Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 21-сентябрдаги 339-12-0-Ф/26-сон фармойиши.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш