Хоразм вилоятининг 2026-йилги буджет даромадлари прогнози ўзгартирилди
date_range16.10.2026, 02:34
Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 30-сентябрдаги 369-12-0-Қ/26-сон қарори билан вилоят туманлари ва шаҳарларининг буджет даромадлари прогнозига ўзгартиришлар киритилди.Қарорга мувофиқ, вилоят ҳокимининг 2026-йил 12-февралдаги буджет даромадлари манбалари ва чораклар кесимидаги прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг тегишли иловалари янги таҳрирда тасдиқланди.
Вилоят буджет даромадлари 4,016 триллион сўм этиб белгиланган. Ушбу тушумлар фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, аксиз, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда бошқа даромад манбалари ҳисобидан шакллантирилади.
Прогнозга кўра, асосий даромад манбаларидан бири жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўлиб, унинг йиллик ҳажми қарийб 1,349 триллион сўмни ташкил этади. Қўшилган қиймат солиғи бўйича эса 762,897 миллиард сўм тушум режалаштирилган.
Туман ва шаҳарлар кесимида энг юқори буджет даромадлари прогнози Урганч шаҳрига — 319,237 миллиард сўм, Урганч туманига — 186,662 миллиард сўм ҳамда Хонқа туманига — 128,464 миллиард сўм миқдорида белгиланган.
Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Давлетов зиммасига юклатилган.
Манба: Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 30-сентябрдаги 369-12-0-Қ/26-сон қарори.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш