Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 1958 йил 30 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида туғилган. Фарҳод Эрманов 1981 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 1996 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Фарҳод Эрманов фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаб келмоқда. Хусусан, Амударё, Беруний туманларида ҳоким, Амударё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифасида ишлаган.
Фарҳод Эрманов 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими сифатида фаолият юритмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш