image

Хоразмда наркотик воситаси сотувчиси ушланди.

date_range31.03.2026, 11:30
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс ушланиб, унинг ёнидан 5 гр “опий” моддаси топилган бўлса, у ижарага олган хонадондан эса 887 гр “опий” ва 71 гр “героин” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Аниқланишича, у қўшни давлатдаги жиноий шерикларидан олиб келган ажал оғусини келгусида сотиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.