image

Хоразмда наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди.

date_range26.10.2025, 12:00
Жумладан, Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахс 877 гр “гашиш” моддасини харидорга 14 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси тожикистонлик наркокуръерлар томонидан юртимизга айланма йўллар орқали олиб келинган. Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Унутманг! Гиёҳвандлик – аср вабоси. Бу таъриф ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу сабабли жамият ва унинг бўғини ҳисобланмиш оиламизни ушбу ажал оғусидан асрайлик.