Хоразмда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган фуқаролар 10 ва 12 йилга қамалди.
date_range27.07.2024, 15:53
Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5-қисми, 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган Р.Р.(1995 йилда Қўшкўпир туманида туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали), ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган А.Р.(1995 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали), ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган Ҳ.Х.(1996 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали) ва ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган У.Ю.(1972 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали)ларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Судда маълум бўлишича, Р.Р. 2023 йил сентябрь ойи бошларида Қўшкўпир тумани ҳудудида таниши А.Р.га вазни 56,44 грамм “героин” гиёҳвандлик воситасини ҳар бир граммини 50 АҚШ долларидан, 569,56 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ҳар бир граммини 14 АҚШ долларидан ҳисоблаб бериб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотган. Р.Р. такроран жиноят содир қилиш йўлига кириб, А.Р.дан 97,56 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини олиб, уни Тошкент шаҳрига етказиб беришни куёви Ҳ.Х.га айтган ва у билан жиноий тил бириктирган. Р.Р. куёвига мазкур хизмати учун 1,06 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини текинга ўтказган. Ҳ.Х. гиёҳвандлик воситасини “Cobalt” русумли автомобилига жойлаб ҳаракатланаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Урганч туманидаги “Чолиш” ЙПХ блок постида қўлга олинган ҳамда гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқлангани сабабли жиноят охирига етказилмасдан, Р.Р. кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотиш жиноятини содир этишга суиқасд қилган.
Шунингдек, Р.Р.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, пол тагида яширилган турли идиш ва ўрамларда жами вазни 4322,75 грамм “героин”, 21421,27 грамм “опий”, 134,1 грамм “марихуана”, 9,99 грамм “метамфетамин” гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Бундан ташқари, Р.Р. яна бир нечта ҳолатларда гиёҳвандлик воситаларини сақлаб қўйганлиги аниқланган.
А.Р. таниши Р.Р.га гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиб ўтказган. Шунингдек, унинг ёнлари кўздан кечирилганда, устки кийими чўнтагида 2,63 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Бундан ташқари, А.Р.нинг яшаш уйидан 56,44 грамм “героин” ҳамда 469,37 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари аниқланган.
Ҳ.Х. Р.Р.нинг кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотишга суиқасд қилиш жиноятини содир этишида ёрдамчи сифатида иштирокчилик қилган. Шунингдек, унинг “Cobalt” русумли автомашинасида вазни 3,36 грамм “марихуана” ҳамда 1,06 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари аниқланган. Бундан ташқари, Ҳ.Х.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда 108,52 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқлангани сабабли жиноят охирига етказилмасдан, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларни сотиш жиноятини содир этишга суиқасд қилинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари А.Р.нинг яшаш уйини кўздан кечириш учун борганида, унинг отаси У.Ю.нинг устки кийими чўнтагида 0,61 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб қўйгани аниқланган.
Суднинг ҳукмига кўра Р.Р. ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб ва бу модда билан унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Р.Р. ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, 25,273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибда узил-кесил 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилган А.Р. узил-кесил 12 йил 6 ойга, Ҳ.Х. узил-кесил 10 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда У.Ю.га иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш