Хоразм вилоятида аҳолини бир маромда ва хавфсиз табиий газ билан таъминлаш, шунингдек, соҳада молиявий интизомни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъм
date_range24.07.2026, 19:52
Шу муносабат билан, «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали ишчи гуруҳи томонидан Янгибозор туманида ўрганиш ва мониторинг тадбирлари ўтказилди.Ўрганишлар давомида асосий эътибор аҳоли хонадонларини 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиш ҳамда истеъмолчилар ўртасида дебиторлик қарздорлигини камайтириш масалаларига қаратилди.Тизимли модернизация: 2 босқичли тизимнинг афзалликлари
Аҳолини 2 босқичли тизимга ўтказиш — газ босимининг барча хонадонларда бир маромда таъминланишига ҳамда тармоқдаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги маҳалла ва хонадонларда бўлиб:
Газ босимини меъёрлаштириш учун ўрнатилаётган газ маромлаш созлагичлар (реляторлар) ҳолатини кўздан кечиришди;
Хонадонлардаги газ ускуналарининг техник хавфсизлик талабларига жавоб беришини текширишди;
Аҳоли ўртасида газдан хавфсиз ва тежамкор фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш