Хоразмда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди
date_range17.12.2025, 16:00
Ўзенергоинспекция Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “К.С.О.” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-95 маркали автобензин лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди. Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 6 650 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди, дейилади Ўзенергоинспекция ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш