image

Қўшкўпир туманида 3693 та кўчмас мулк объектларига кадастр хужжатлари расмийлаштирилди.

date_range15.10.2021, 17:23
Давлат кадастрлари палатасининг Хоразм вилоят бошқармаси туман (шахар) филиаллари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг эгалигида бўлган кўчмас мулк объектларига кадастр хужжатлари расмийлаштириб келинмоқда. Ушбу жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг" маъмурий регламентига асосан амалга оширилиб келинмоқда. Эндиликда ушбу амалга оширилаётган ишларни туманлар кесимида хавола қилиб борамиз.


Давлат кадастрлари палатасининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир туман филиали томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган 3693 та кўчмас мулк объектларига кадастр хужжатлари расмийлаштирилган.
Феврал ойида-424 та
Март ойида-405 та
Май ойида-368 та
Июн ойида-434 та
Июл ойида-300 та
Август ойида-326 та
Сентябр ойида-332 та 

Давлат кадастрлари палатасининг Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати.