Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йилдаги вазифалар юзасидан тегишли қарор қабу қилинди.
date_range02.01.2022, 02:08
Хоразм вилояти ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевичнинг Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисидаги вилоят аҳолисига мурожаати тўғрисида
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши қайд қиладики, жорий йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 30 трлн. сўмга етиб (121,9 фоизга), саноат маҳсулотлари ҳажми 12,1 трлн. сўмга, хизматлар кўрсатиш 9 трлн. сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 22,9 трлн. сўмга ўсиши кутилмоқда.Бунинг натижасида, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 6,3 миллион сўм, хизматлар 4,6 миллион сўмни ташкил этади.
Вилоят маҳаллий бюджет даромадлари бўйича йиллик белгиланган 1 трлн. 442 млрд. сўмлик режа амалда 1 трлн. 727 млрд. сўмга ёки (120 фоизга) бажарилиб, маҳаллий бюджетга 284 млрд. сўм қўшимча маблағ тушиши таъминланиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, йил бошида тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида 2021 йилда кутилаётган бюджет харажатларининг 65 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига йўналтирилган.
Ҳудудий дастур доирасида жорий йилда умумий қиймати 4,4 трлн.сўм бўлган 1 минг 238 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 11 минг 650 та янги иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, вилоятда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиш тадбирларига 208,0 млрд. сўм маблағ сарфланган.
Вилоятда 214 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 386 км. ички йўлларни таъмирлаш учун 116 млрд. сўм ажратилган.
Урганч шаҳрида транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида соатига 3,5 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали мажмуасида ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган.
Бугунги кунда вилоятда 13 минг 19 та хизмат кўрсатиш ва сервис субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 7,6 трлн. сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати (120,1 фоизни) ташкил қилади.
Вилоятда 2021 йил якунлари билан экспорт ҳажми 230 млн. долларни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан (33 фоизга) ўсиши кутилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида барча манбалар ҳисобидан 350,5 млрд. сўмлик (101 %) қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилган.
2021 йил Инвестиция дастури доирасида 186 та объектда яъни, 34 та мактаб, 8 та мактабгача таълим, 7 та тиббиёт муассасалари, 4 та жисмоний тарбия ва спорт, 1 та маданият, 34 та ичимлик ва оқова сув объектлари, 25 та ирригация ва мелиорация, 16 та автомобиль ва ички йўллари ҳамда 57 та бошқа объектларини янгидан қуриш реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, маҳаллий 21 та корхоналар томонидан қиймати 703 миллиард сўмлик 47 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Белгиланган прогноз кўрсатгичлари 168,6 фоизга бажарилган.
2021 йилда вилоятда ирригация ва мелиорация тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ва тиклаш ишлари натижасида 36,4 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган.
312 та фермер хўжаликларининг 8 минг 367 гектар ер майдонига сув тежовчи технологиялар ўрнатилган. Бу йўналишдаги ишлар 2022 йилда ҳам изчил давом қилдирилиб, 18 минг гектарда томчилатиб, 5 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида маҳаллий бюджет даромадлари 20,0 фоизга (режа 2 трлн. 139 млрд.сўм, амалда 2 трлн. 567 млрд.сўм) ортиғи билан бажарилиб, қўшимча 427 миллиард сўм маблағ орттирилди. Йил якуни билан 442 миллиард сўм қўшимча тушиши кутилмоқда.
2021 йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 430 миллиард сўм маблағлар ижтимоий-инфратузилма ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тадбирларига йўналтирилган.
Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2022 йилдаги устувор вазифалар белгиланган.
Хусусан, вилоятда 2022 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръатини 106,6 фоизга, бунинг учун эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 106,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 103,0 фоизга, қурилиш ишлари 104,4 фоизга бажарилиши таъминлаш ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 16,6 млн. сўмга етказиш режалаштирилган.
Вилоятда 2022 йилда экологик ва ижтимоий вазиятни яхшилаш мақсадида яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳамда шаҳар ва туманлар марказларида жами 102,1 гектар яшил жамоат парклари ва яшил майдонлар барпо қилинади. Хусусан, Хазорасп, Янгиариқ, Тупроққалъа ва Хива туманларида яшил майдонлар 1200 гектарга кенгайтириш режалаштирилган.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевичнинг Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари, 2022 йилги вазифалар тўғрисида вилоят аҳолисига мурожаатини тинглаб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан
Қарор қилади:
1. Вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевичнинг Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида вилоят аҳолисига мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш мақсадида ҳар бир йўналишдаги ишларни жадаллаштириш учун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Игамбергенов, Қурбанов, Сабиров, Туляганов, Саидов, Салаев, Умурзақов, Садуллаев) шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда:
жорий йил якунига қадар инвестиция дастурларидаги лойиҳалар бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитларни ўзлаштириш чораларини кўриш;
саноат, хизмат кўрсатиш, шу жумладан, туризм соҳасида шаҳар ва туманлар дастурларидаги лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш;
2022 йилда қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган ижтимоий соҳа муассасаларида режадаги ишларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш;
2022 йилда вилоятнинг шаҳар ва туманларида 12 та янги кичик саноат зоналари ташкил этиш;
маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган ва тармоқ корхоналарига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг четдан импортини қисқартириш чораларини кўриш;
марказлашган манбалар ва ички имкониятлар ҳисобига ажратилган маблағлар ҳисобидан таъмирланиши режалаштирилган шаҳар ва туманлар ички кўчаларида йўл қуриш, мукаммал таъмирлаш ишларини ўз муддатларида ва сифатли бажариш;
вилоятда 2022 йилда экологик ва ижтимоий вазиятни яхшилаш мақсадида яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳамда шаҳар ва туманлар марказларида жами 102,1 гектар яшил жамоат парклари ва яшил майдонлар барпо қилиб, Ҳазорасп, Янгиариқ, Тупроққалъа ва Хива туманларида яшил майдонларни 1200 гектарга кенгайтириш;
2022 йил инвестиция дастурига асосан жами 71 та объектда реконструкция, қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш;
аҳолини электр, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та маҳаллалар архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларининг ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил қилиш;
аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновларини йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳага хусусий секторни жалб қилиш чораларини кўриш;
Шаҳар ва туман ҳокимларининг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчилари билан биргаликда “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида ҳудудларда камбағаллик даражаси кескин камайтириш;
қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, агротехник тадбирларини ўз муддатларида бажариш;
вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2022 йилда битирувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичини ошириш бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси (Х.Бектемиров) билан тегишли ишларни самарали ташкил этиш;
вилоят мактабгача таълим бошқармаси (И.Яқубова) билан биргаликда бугунги кунда мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳаллаларда давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкиллаштириш чораларини кўриш;
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (И.Ҳажиев) билан биргаликда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларига “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланишини таъминлаш чорларини кўрсин.
3. Вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, вилоят секторлар раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг амалда ижросини сўзсиз таъминлашга масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
4. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлари Кенгашлари депутатларига:
вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир давлат ва ҳудудий дастурлар ҳамда уларнинг ижроси ҳақида ўз сайлов округлари фаолларига маҳаллабай етказиб бориш;
вилоят хокимининг аҳолига мурожаатномасида қайд этилган долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда барча вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялар раислари зиммаларига юклансин.
| Сессия раиси | Р.Шержанов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш