Хива тумани рақамларда: 31,8 млрд сўм, 103,5 млрд сўм, 99,8%
date_range27.11.2021, 14:12
Хива туман молия бўлимининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг кўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда кўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган захиралари юзасидан Хива туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Рузметовнинг ҳисоботи тўғрисида
Жорий йилда Хива туман маҳаллий бюджет ижроси ҳамда маҳаллий бюджет даромадларининг кўшимча манбаларини шакллантириш, кўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари юзасидан Хива туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Рузметовнинг ҳисоботи тингланди.Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида маҳаллий бюджетларнинг 2021 йил 9 ойлик аниқланган режаси 25.8 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 31.8 млрд сўмга ёки режага нисбатан 5.9 млрд сўм ошиғи билан бажарилган.
Маҳаллий бюджетининг даромадлари 31.8 млрд сўмни, харажатлари эса 103.3 млрд сўмга бажарилган.
Маҳаллий бюджетининг 2021 йил 9 ойлик харажатлар аниқланган режаси 103.5 млрд . сўм бўлиб, қўшимча ажратилган маблағлар билан бирга хақиқатда 103.3 млрд сўмга яъни 99.8 фоизга бажарилган.
Ижтимоий соҳа харажатлари учун ажратилган маблағлар жами харажатнинг 78 фоизини ташкил қилиб, аниқланган режаси 82.9 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 80.9 млрд сўмга яъни 97.6 фоизга бажарилиб, таълим соҳасига 16.1 млрд сўм; соғлиқни сақлаш соҳасига 45.5 млрд сўм; маданият ва спорт соҳасига 2.9 млрд сўм; ижтимоий нафақаларга 16.3 млрд сўм ажратилган.
Иқтисодиёт харажатлари учун 7.6 млрд сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 7.6 млрд сўмга яъни 100.0 фоизга бажарилган.
Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун 4.0 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 4.3 млрд сўмга яъни 107.7 фоизга бажарилган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари учун аниқланган режа 2.6 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 2.6 млрд сўмга яъни 100.0 фоизга бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ маҳаллий ҳокимлик органларини молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари прогнозини ошириб бажарилган қисми тўлалиғича маҳаллий ҳокимиятлар ихтиёрида қолдирилмоқда.
Хива туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 9 ойлик ижроси юзасидан ҳисоботларини атрофлича муҳокама килиб, Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши
Қарор қилади:
1. Туман молия бўлими мудирининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг кўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда кўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган захиралари юзасидан Хива туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Рузметовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жорий йилнинг 9 ойи давмида Хива туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 31.8 млрд сўмни, харажатлари эса 103.3 млрд сўмга бажарилгани қайд этилсин.
Хива туман ҳокимлиги:
- макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва ялпи ички маҳсулотни юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
- хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда самарали инвестиция сиёсатини юритиш мақсадида бюджетнинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш;
- иқтисодиётни модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш хом-ашё ресурслари ва салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ҳисобига товарлар ҳамда хизматлар экспорти хажмини кўпайтириш;
- маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мусаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;
- ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли, айниқса, хотин- қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш;
- маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари, шунингдек қўшимча тушумлардан фойдаланишга доир режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кўрсин.
3. Туман молия бўлими ва давлат солиқ инспекцияси:
- даромад солиқларини йиғиш даражасини ошириш ва уларнинг тўлиқ тўланишини таъминлашга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан молия солиқ органларининг ҳудудий бўлинмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
- бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан бюджет маблағларини асоссиз сарфланишининг олдини олиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда бюджет маблағларини мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назорат ўрнатиш;
- қўшимча имкониятларни аниқлаш орқали маҳаллий бюджетларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тушумининг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
- бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш уларни хорижий инвесторлар ҳамда бошқа манфаатдор субъектларга етказиш;
- иқтисодий ва молиявий статистик маълумотлардан фойдалана олишнинг ҳамда бюджет жараёни очиқлигининг янги механизмлари жорий этиш топширилсин.
4. Туман ҳокимлиги эътибори бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Мейлиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси С.Жуманиязов зиммасига юклансин.
Жорий йилда Хива туман маҳаллий бюджет ижроси ҳамда маҳаллий бюджет даромадларининг кўшимча манбаларини шакллантириш, кўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари юзасидан Хива туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Рузметовнинг ҳисоботи тингланди.Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида маҳаллий бюджетларнинг 2021 йил 9 ойлик аниқланган режаси 25.8 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 31.8 млрд сўмга ёки режага нисбатан 5.9 млрд сўм ошиғи билан бажарилган.Маҳаллий бюджетининг даромадлари 31.8 млрд сўмни, харажатлари эса 103.3 млрд сўмга бажарилган.
Маҳаллий бюджетининг 2021 йил 9 ойлик харажатлар аниқланган режаси 103.5 млрд . сўм бўлиб, қўшимча ажратилган маблағлар билан бирга хақиқатда 103.3 млрд сўмга яъни 99.8 фоизга бажарилган.
Ижтимоий соҳа харажатлари учун ажратилган маблағлар жами харажатнинг 78 фоизини ташкил қилиб, аниқланган режаси 82.9 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 80.9 млрд сўмга яъни 97.6 фоизга бажарилиб, таълим соҳасига 16.1 млрд сўм; соғлиқни сақлаш соҳасига 45.5 млрд сўм; маданият ва спорт соҳасига 2.9 млрд сўм; ижтимоий нафақаларга 16.3 млрд сўм ажратилган.
Иқтисодиёт харажатлари учун 7.6 млрд сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 7.6 млрд сўмга яъни 100.0 фоизга бажарилган.
Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун 4.0 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 4.3 млрд сўмга яъни 107.7 фоизга бажарилган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари учун аниқланган режа 2.6 млрд сўм бўлиб, ҳақиқатда 2.6 млрд сўмга яъни 100.0 фоизга бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ маҳаллий ҳокимлик органларини молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари прогнозини ошириб бажарилган қисми тўлалиғича маҳаллий ҳокимиятлар ихтиёрида қолдирилмоқда.
Хива туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 9 ойлик ижроси юзасидан ҳисоботларини атрофлича муҳокама килиб, Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши
Қарор қилади:
1. Туман молия бўлими мудирининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг кўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда кўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган захиралари юзасидан Хива туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Рузметовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жорий йилнинг 9 ойи давмида Хива туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 31.8 млрд сўмни, харажатлари эса 103.3 млрд сўмга бажарилгани қайд этилсин.
Хива туман ҳокимлиги:
- макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва ялпи ички маҳсулотни юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
- хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда самарали инвестиция сиёсатини юритиш мақсадида бюджетнинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш;
- иқтисодиётни модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш хом-ашё ресурслари ва салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ҳисобига товарлар ҳамда хизматлар экспорти хажмини кўпайтириш;
- маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мусаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;
- ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли, айниқса, хотин- қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш;
- маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари, шунингдек қўшимча тушумлардан фойдаланишга доир режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кўрсин.
3. Туман молия бўлими ва давлат солиқ инспекцияси:
- даромад солиқларини йиғиш даражасини ошириш ва уларнинг тўлиқ тўланишини таъминлашга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан молия солиқ органларининг ҳудудий бўлинмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
- бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан бюджет маблағларини асоссиз сарфланишининг олдини олиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда бюджет маблағларини мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назорат ўрнатиш;
- қўшимча имкониятларни аниқлаш орқали маҳаллий бюджетларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тушумининг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
- бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш уларни хорижий инвесторлар ҳамда бошқа манфаатдор субъектларга етказиш;
- иқтисодий ва молиявий статистик маълумотлардан фойдалана олишнинг ҳамда бюджет жараёни очиқлигининг янги механизмлари жорий этиш топширилсин.
4. Туман ҳокимлиги эътибори бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Мейлиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси С.Жуманиязов зиммасига юклансин.
| Сессия раиси | О.С.Машарипов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш