image

Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимов 2021-йил якуни ва 2022-йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

date_range17.12.2021, 16:59
Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимовнинг туманда 2021 йилда қилинган ишлар ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар бўйича туман Кенгаши депутатлари ва туман фаолларига мурожаати.
2021 йилда туманимизда ҳалқимизни рози қилиш мақсадида амалга оширилган кенг кўламдаги ижобий ишлар тарихга мухирланиб, келгуси 2022-йилда самарали ишларимизни давом қилдиришга, йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқаришга ва яна нималарга эътиборимизни қаратишимизни аниқ белгилаб кўрсатмоқда.Албатта шуни яхши билишимиз керакки, олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради.
Бугунги кун ўзининг мазмун-моҳияти билан бизнинг барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бугун жорий йил давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳурматли туманимиз фаоллари билан биргаликда амалга оширилган ишларимизни сарҳисоб қилиб, шунингдек, келгуси 2022 йилда олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш бўйича жорий йилнинг 11 ойи мобойнида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми январ-ноябрь ойларида 320,9 млрд. сўмни ташкил қилди. 2021 йил якунига қадар 352,4 млрд. сўмлик, аҳоли жон бошига 2019 минг сўмга бажарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 120,8 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 519 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига 3000 минг сўмга етказиш режалаштирилди.
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ялпи ҳажми январ-сентябрь ойларида 1 трлн. 265 млрд. сўмни ташкил қилди. Йил якунига қадар 2 трлн. 38 млрд. сўмлик, аҳоли жон бошига 11684 минг сўмга бажарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 109,4 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 2 трлн. 200 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига 11800 минг сўмга етказиш режалаштирилди.
Қурилиш ишлари ҳажми январ-ноябрь ойларида 233,2 млрд. сўмни ташкил қилди. 2021 йил якунига қадар 258,6 млрд. сўмлик, аҳоли жон бошига 1483 минг сўмга бажарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 136,0 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 300,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига 1714 минг сўмга етказиш режалаштирилди.
Чакана савдо айланмаси январ-ноябрь ойларида 376,4 млрд. сўмни ташкил қилди. 2021 йил якунига қадар 450,3 млрд. сўмлик, аҳоли жон бошига 2582 минг сўмга бажарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 107,6 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 530 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига 3039 минг сўмга етказиш режалаштирилди.
Хизмат кўрсатиш бўйича январ-ноябрь ойларида 417,0 млрд. сўмни ташкил қилди. 2021 йил якунига қадар 542,3 млрд. сўмлик, аҳоли жон бошига 3107 минг сўмга бажарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 149,1 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 590 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига 3370 минг сўмга етказиш режалаштирилди.
Туманда аҳолини бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йил давомида тижорат банклари томонидан 1262 та субъектга жами 36,1 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 1299 та иш ўринлари яратилди.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1151 та субъектга 30,1 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 1170 та иш ўрни;
  • Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 52 та субъектга 834 млн.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 52 та иш ўрни;
  • Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 21 та субъектга 771 млн.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 22 та иш ўрни;
  • Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 25 та субъектга 570 млн.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 31 та иш ўрни;
  • Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалар доирасида
    10 та субъектга 476,0 млн.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 10 та иш ўринлари яратилди.
Ижтимоий қўллаб қувватлаш дафтарларига киритилган 225 та оилаларга жами 3,3 млрд.сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, “Темир дафтар”даги 7 та оилага 148 млн.сўм, “Ёшлар дафтари” даги 104 та ёшларга 1,9 млрд. сўм, “Аёллар дафтари”даги 114 нафар аёлларга  1,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
2022 йилда эса туманда 63 млрд сўм оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилган.
Жорий йил 1 декабрь ҳолатига жами кичик бизнес субъектлари сони 1614 тани ташкил қилиб, хозирда 1510 таси фаолият юритмоқда.
Туманда аҳоли сони 174400 нафарни ташкил қилиб, жами меҳнат ресурслари сони 87117  тани, иқтисодий фаол аҳоли сони 68901 нафарни, иқтисодий нофаол аҳоли 18216 нафарни, жами иш билан банд бўлганлар 62051 нафарни, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар 22086  нафарни, иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар 27025 нафарни, республикадан ташқарида ишлаб юрганлар 12939  нафарни, ишлашни ҳоҳловчи ишсизлар 6850 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9,9 фоизни ташкил қилади.
2021 йил январь – ноябрь ойлари даврида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилган фуқаролар 3781 нафарни ташкил этиб, ишга жойлаштирилганлар 1335 нафарни, ишсизлик нафақаси тайинланган фуқаролар сони 170 нафарни, касб-хунарга ўқитилганлар сони 346 нафарни, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлар 1692 нафарни, банд қилиб қўйилган квота иш ўринлари 95 тани ташкил қилади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда сектор раҳбарлари ташаббуси билан 12 маротаба бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркалари ташкиллаштирилиб, бунда ҳудуддаги 347 та корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд 1571 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ташкил қилинган меҳнат ярмаркаларига 1726 нфар  ишсиз фуқаролар жалб қилиниб, 172 нафари ишга жойлаштирилган. 99 нафари ишсиз фуқаролар касб – хунарга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилган. 634 нафар фуқароларга турли ҳил меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами йил бошидан 1759 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилиниб, 1 244,1 млн сўм иш ҳақлари тўлаб берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 нафар фуқарога  кооперативга улушчи сифатида киришлари учун 120.8 млн сўм субсидия ажратилиб, ушбу ажратилган субсидиялар ҳисобига 23 нафар ёшлар ва 32 нафар аёллар тумандаги Довуд маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “AKMALBEK POLVON” ИЧКда ташкил этилган қуёнчилик бўйича кооперативга ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 45 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга 260,5 млн сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.
2022 йил давомида 3900 нафар ишсиз фуқаролар, жумладан,  корхона ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш 1600 нафарни, ишсиз фуқароларни касб - хунарга тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали 900 нафарни, субсидия орқали бандлигини таъминлаш бўйича 400 нафарни, жамоат ишларига 1000 нафар ишсиз фуқароларни жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилди.
Шунингдек, туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13-декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ва вилоят фаоллари иштирирокида  кегайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнига асосан туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги сохаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладган 1,0 трл.сўмлик 100 та инвестиция лойиҳалари ва янгидан 1559 та иш ўринлари яратиб, булар ҳисобига бюджетга 13,0 млрд сўмлик солиқ тушумлари тушириш бўйича вазифаларни белгилаб олган эдик.
Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳалардан  94 таси амалга оширилиб, уларга 222,4 млрд сўмга яқин инвестициялар ўзлаштирилди ва янгидан 765 та иш ўринлари яратилди. Натижада ушбу корхоналар томонидан бюджетга 7 млрд сўмга яқин солиқлар ундирилди.
Шундан, саноат йўналишида 60,1 млрд сўмлик 16 та лойиҳа ишга туширилди ва ушбу лойихаларда 146 та янги иш ўринлари, хизмат кўрсатиш йўналишида 75,8 млрд сўмлик 34 та лойиҳа ишга туширилди ва ушбу лойихаларда 322 та янги иш ўринлари, қишлоқ хўжалиги йўналишида 86,1 млрд сўмлик 44 та лойиҳа ишга туширилди ва ушбу лойиҳаларда 297 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, туманимизда ўз фаолиятини янгидан бошлаган корхоналар ҳам ҳозирги кунда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Жумладан, “AZIM AZIZ AVTO TEXNIKA” МЧЖ томонидан “Темир бетон, пеноболок, газоболок, бручатка ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга оширилиб 2 млрд сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 14 та янги иш ўрни яратилди. “ELITA BIZNES SERVIS”МЧЖ томонидан “Автомобилларга сиқилган газ қуюш шахобчасини ташкил қииш” лойиҳасини амалга оширилиб 6,7 млрд  сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 15 та янги иш ўрни яратилди. “Хива Бек темир бетон” хусусий корхонаси томонидан “Бетон плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширилиб 2 млрд сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 9 та янги иш ўрни яратилди. “Темур қалмиқ томорқа хизмати” МЧЖ томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишалш ва сақлашни ташкил қилиш” лойиҳасини амалга оширилиб 10 млрд сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 60 та янги иш ўрни яратилди.
Бўш турган хамда фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида туманимизда хатлов ўтказилди. Туманда ўтказилган хатлов натижасида 129 та бўш турган объектлар аниқланди. Ушбу объектлардан 129 та хусусий мулкчилик шаклидаги объектлар бўлиб, самарали фойдаланиш мақсадида олиб борилган чора тадбирлар натижасида жами 5 млрд 720 млн сўм инвестиция ўзлаштириш ҳисобига 26 та лойиҳалар амалга оширилган ҳамда 64 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, туманда 1016 та бўш ер участкаларида 48,7 гектар ер аниқланган, шундан 593 та бўш ер участкасидаги 30,7 гектар ер майдони е-аукцион савдоларига чиқарилди.
 Бугунги кунда e-auksion тизимида сотувга қўйилган ер майдонлардан 182 таси яъни, 10,9 гектари тадбиркорлар томонидан ютиб олинди.
2021 йилнинг 11 ойи мобайнида 13,4 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан  194 фоиз ўсишга эришилди. Ушбу жалб қилинган хорижий инвестициялар натижасида қиймати 13,4 млн. АҚШ долларлик 19 та лойиха доирасида 284 та ишчи ўрни яратилди.
Шунингдек, Туманда 2021 йил учун 10,2 млн. АҚШ доллар миқдорида экспорт прогнози режаси 10,1 млн. АҚШ долларга, яъни 101 фоизга бажарилган ва 2020 йилга нисбатан 134 фоиз ўсишни ташкил қилади.
Шунингдек, 2022 йил учун қиймати 718,6 млрд.сўмлик 1740 иш ўринли 66 та жумладан, саноат – 21 та лойиҳа 649,1 млрд.сўмлик 1645 та иш ўрин, хизмат - 27 та лойиҳа 16,1 млрд.сўмлик 258 иш ўрин, қишлоқ хўжалиги - 18 та лойиҳа 52,4 млрд.сўмлик 275 иш ўринли лойиҳалар шакллантирилди.
Лойихаларни ишга тушишидан кутилаётган натижа йилига 673,4 млрд.сўмлик қўшилган қийматли маҳсулот ва хизматлар яратилади, 650,0 минг. доллар экспорт амалга оширилади, бюджетга 62.3 млрд. сўм тушум таъминланади.
Бугунги кунда сервис ва хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсатини амалга ошириш, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳисобига ижобий натижаларга эришилди.
Йил якуни билан эса 542 млрд сўмлик  хизматлар кўрсатилиши ёки ўтган йилга нисбатан 149,0 фоизга ошириб бажарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, маҳалла марказларида аҳоли эҳтиёжи учун кўрсатилиши мажбурий бўлган тавсия этилаётган намунавий хизмат турлари рўйхати асосида маҳаллалар кесимида мавжуд хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини хатловдан ўтказган ҳолда, етишмайдиган хизмат турлари бўйича хизмат кўрсатиш шахобчаларини жойлаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.
2022 йилда туманда савдо ва сервис соҳасини ривожлантириш учун янгидан савдо ва сервис  объектлари, шу жумладан енгил конструкция 105 та, кўчма савдо объекти 3 та, бўш турган биноларда 53 та, бекатларда 7 та, йўл бўйи инфртузилмаларида 14 та  савдо ва сервис объектлари  ташкил этилиб,  йил якуни билан жами хизматлар ҳажмини 707 млрд.сўмга, 146,8 фоизга, аҳоли жон бошига 4037 минг сўмга  бажарилишини таъминланиши кутулмоқда.
Туманда етиштирилган пахтани етиштиришдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида олдинги Пахта заводининг 22 гектар ҳудудини 36 млрд сўмга 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти асосида 2020 йил март ойида “WBM QO’SHKO’PIR CLASTER” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади.
“WBM QO’SHKO’PIR CLASTER” МЧЖ томонидан  тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини ташкил қилиш мақсадида жами қиймати 895 млрд сўмлик, 1974 иш ўринли 7 та лойиҳа амалга оширилади.
Биринчи лойиҳа 12000 тонна ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиб, бунда 600 та янги иш ўрин, иккинчи лойиҳа 10000 тонна чигитни қайта ишлаш, яъни ёғ-мой, шелуха, шрот маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойихаси доирасида 210 та янги иш ўрин, учинчи лойиҳа, трикотаж мато ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 300 та иш ўрин,  тўртинчи,  газлама мато ишлаб чикариш лойиҳаси 22 та иш ўрин, бешинчи, трикотаж матони бўяш лойиҳаси 100 та иш ўрин, олтинчи, тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 200 та иш ўрин, еттинчи, чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳаси доирасида 100 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилди.
             2021 йил якуни ва 2022 йил май ойигача озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш  бўйича туманда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман аҳолиси учун 2021 йил октябрдан 2022 йил майгача бўлган даврга қадар аҳоли истеъмоли учун қуйидаги маҳсулотларга талаб ҳисоб-китоб қилинди.  Жумладан, мол ва қўй гўшти 3,3 минг тонна,  парранда гўшти 1,8 минг тонна,  балиқ 0,9 минг тонна,  картошка 6,0 минг тонна,  гуруч 1,2 минг тонна,  ун 8,9 минг тонна,  шакар 1,3 минг тонна,  тухум 24,8 млн дона,  ўсимлик ёғи 1,1 минг тонна,  пиёз 0,8 минг тонна, сабзи 2,2 минг тонна маҳсулотларига эхтиёж мавжудлиги аниқланди.
Туман аҳолисига қиш-баҳор мавсумида мавжуд эҳтиёжларидан ташқари жами 4569 тонна шундан, картошка  924 тонна, пиёз735 тонна, сабзи 1460 тонна, гуруч 1450 тонна маҳсулотлари захира қилинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан изчил ва одилона олиб борилаётган ислоҳотларда қурилиш соҳасига қаратилаётган эътиборни бугунги кунда ҳар бир фуқаромиз чуқур англаётгани барчамизга сир эмас.
Туманда 2021 йилда 50  та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 204 та объектда 90,3 млрд сўмлик ишлар бажарилди.
 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида маҳалларни архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун 2021 йилда Кўназей ва Уйғур маҳаллалари танлаб олинган эди. Бу маҳалларда олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлардан маҳалла аҳли мамнун эканлигини ишонч билан айта оламиз. Бу маҳалларда қилинган ишлардан андоза олиб қўшни Ғалаба маҳалласи фуқаролари ҳам ўз маҳалласини обод қилишга киришиб уйлари, уй атрофларини таъмирлаб кўркам қиёфага олиб келишди. Албатта Ғалаба маҳалласи фуқароларининг бу ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, маҳалладаги ички йўллар, электр, сув, телекоммуникация тизимлари маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирлаб берилди. Жумладан 46.9 км ички йўллар, 25 км ичимлик суви ва 2 та сув иншооти 62,6 км электр тармоқлар ва 22 та трансформатор, 4 та мактаб, 1 та тиббиёт муассасаси, 4 та мактабгача таълим муассасасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Туман маркази архитектура қиёфасини яхшилаш доирасида 3,5 км пиёдалар йўлакчаси, 3,5 км велосипед йўлаклари қурилиши таъминланди.
Муҳтарам Президентимизнинг таълим тизимига эътибор билан қараётгани, учинчи ренессанс мактаб остонасидан бошланиши ҳақида билдирган фикрлари ҳар биримизнинг қалбимизга ифтихор туйғуларини бағишлайди. Туманимизда ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилашга 33,9 млрд сўм сарфланиб 4 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та мактаб, қурилди ва капитал таъмирланди.
Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш бўйича жами 1 та спорт майдончаси ва 50 та болалар ўйин майдончаси ташкил этилди. Натижада, 10354 нафар аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди.
2022 йилда 44,5 км ички хўжалик йўлларни таъмирлаш, 2 та кўприкни таъмирлаш, 12 км оқава сув кувурлари ётқизиш, 2 та мактаб ва 1 та мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш,  Кўктом ва Меҳнатобод маҳалларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 та мактаб ва 2 та мактабгача таълим муассасаси, 24 км ички йўлларни таъмирлаш ва 3,5 км йўлларни асфальт қилиш, 58,8 км электр тармоқлари, 23 та трансфарматор таъмирлаш ва янгидан қуриш, 276 та янги таянч устунлари ўрнатиш ишларни амалга оширилиши режалаштирилди.
Уй-жой фондини ривожлантириш бўйича жами 428 та якка тартибдаги ва 20 та кўп квартирали уй-жой таъмирланди,
Шунингдек, жорий йилда ПФ-6186-сонли фармони асосида “Osiyo taraqqiyot banki” маблағлари ҳисобига 2021 йилда туманда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК буюртмачилигида Янгилик қишлоғи “Ёвғир” маҳалласида 90 та хонадонларга мўлжалланган 3 та 5 қаватли 2,3 хонали кўп қаватли уй жойлар  қурилиши ҳамда ушбу ҳудудда шу фармон асосида тадбиркорлар томонидан 80 та  хонадонларга мўлжалланган 4 та 5 каватли 2,3 хонали 20 хонадонли уйлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
 “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этиш бўйича Қўшкўпир тумани аҳолисини уй жойга бўлган таълабини қондириш мақсадида Ёвғир маҳалласи ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу массивда барпо этиладиган “Янги Ўзбекистон” массивида 2021-2026 йилларда 76 та 1640 ҳонадонли 5 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилди.
Барчамизга маълумки маҳаллабай тизимида ишларни ташкил қилишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Туманимизда 32 та маҳалла бинолари қурилгани ва мавжуд 18 таси мукаммал таъмирлангани бунинг исботидир. Бу маҳаллаларда бевосита фуқаролар билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг янада самарадорлигини оширишга қаратилган янги қадам бўлди.
 Жорий йилда, туман ҳудудида “Аёллар дафтарида” турувчи уй жойга мухтож 2 та оилага туман ҳокимлиги ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан имтиёзли турар жой  қуриб берилди. Давлатимиз рахбари томонидан олиб борилаётган изчил ва одилона ислоҳотлар бугунги кунда ҳар бир хонодонга кириб боргани хеч биримизга сир эмас.
Ҳалқимизни куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишини таъминлаш ва мавсум давомида турли хил салбий холатларни олдини олиш мақсадида туманда 2021-2022 куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа муассасалари ва аҳоли учун жами 8569 тонна кўмир ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ижтимоий соҳа объектларига 1280 тонна кўмир 100 фоиз захираси яратилди. Аҳоли учун 7406 тонна 102 фоиз кўмир олиб келиниб тўлиқ тарқатилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 2 ноябр куни ўтказилинган йиғилишида илгари сурган  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “дарахт экиш долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди. Бу борада туман маркази ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида 1 млн 458 минг туп дарахт кўчатларини экиш режалаштириб олинди ва жорий йил куз мавсумида 543 минг туб кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 530,5 минг туб кўчатлар тўлиқ экилди. Бу борада ишлар барча корхона ташкилот ва маҳалларда давом қилмоқдари.
Муҳтарам Президентимизнинг “Деҳқон бу ҳаётнинг бақувват устуни тирикликнинг мустаҳкам таянчи. Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли нони эса тотли ва ширин эканлигини барчамиз яхши биламиз” – деган сўзлари айни ҳақиқатдир.
Туманда жами 23909 гектар суғориладиган экин ер майдонлари мавжуд бўлиб, жорий йилда экилган асосий қишлоқ хўжалик экинларидан
- пахта 9600  гектар майдондан жами 33191 тонна (34,6 ц/га); режа нисбатан 101,4 фоизга
- ғалла 3700 гектар майдондан жами 8950 тонна режа нисбатан
101,4 фоизга
-пилла 215.1 тонна етиштирилиб, 100,1 фоизга бажарилди.
 Шунингдек 250 гектар майдонда янги интенсив мевали боғ ва
150 гектар майдонда янги узумзор барпо этилди.
 “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида тумандаги ёшлар, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали реал даромадларини ошириш мақсадида жами 1436 нафар ёшларга 331 гектар ер майдонлари беркитилиб берилди.
Ғалладан бўшаган 1419 гектар майдонларга жами 5600 нафар “Темир дафтари, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва ишсиз ахолига ажратиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-ноябр куни қабул қилинган ПҚ-20-сонли қарори асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби тасдиқланди. Шунга асосан туманда истиқомат қилаётган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида 2703 нафар ишсиз фуқароларга 560 га ер участкалари ажратиб берилиши режалаштирилди. Бу ҳам албатда аҳолини мехнат қилишга ўргатиш ва бу орқали ўзини моддий таъминотини тиклаб олишнинг самарали ечимидир.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан туманимизда 50 та маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида иқтисодиёт комплекси раҳбар ходимларидан иборат ҳоким ёрдамчилари, ёшлар агентлигининг маҳаллалардаги вакили штат бирликлари ташкил қилинди. Бу ҳам албатта маҳаллабай, хонадонбай, фуқаробай ишлаш тизими самарадорлигини янада оширади.
Ҳурматли юртдошлар! туманда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Бу борада барча тегишли идора-ташкилотлар, масъул ходимлар сектор рахбарлари бошчилигида барча тегишли тадбирларни амалга ошириш борасида аниқ манзилли чора-тадбирлар белгиланган.
Бундан кейин Сизларнинг олдингизда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар Сизларга яқиндан кўмакчи бўлиш, ҳар куни доимий равишда масалаларингиз билан шуғулланишимизни кафолатлайман.
Кун тартибидаги масалани кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши
Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:
Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимовнинг туманда 2021 йилда қилинган ишлар ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар бўйича туман Кенгаши депутатлари ва туман фаолларига мурожаати маьлумот учун қабул қилинсин.

Туман ҳокимиЖ.Рахимов