Хоразмликлар Хоразмга кириши учун ортиқча 8 км масофани босиб ўтаётгани тўғрисидаги мурожаатга Қорақалпоғистон Республикаси АЙББ расмий муносабат берди.
date_range21.12.2021, 23:01
Ижтимоий тармоқларда “Хоразмликлар Хоразмга кириши учун нима сабабдан ортиқча 8 км масофани босиб ўтишлари керак?” сарлавҳали танқидий материал элон қилинди.
Элон қилинган материал бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси қўйидагиларни маълум қилади.
Материалда Халқаро аҳамиятга эга А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 553-554 км оралиғи сўз этилган бўлиб, ушбу автомобиль йўлининг 552-581 км оралиғи 2010-2014 йилларда реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган. Реконструкция қилиш йўл лойиҳасида ўнгга, чапга қайрилиш ва қайрилиб олиш жойи кўрсатилмаган ва йўқори тезликни таъминловчи автомобиль йўлида қисқа оралиқда қайрилиб олиш жойларини ўрнатиш ҳаракат хавфини келтириб чиқаради.
Пандемия шароитида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу”автомобил йўлининг ушбу худудида халқаро ва шахарлараро йўловчи ташувчи автобуслар хамда шахсий автотранспортлар харакати ва ЙТҲ ҳавфи сезиларли камайганлиги, шунингдек, ушбу худуддаги қурилиш объектлари учун нисбатан ҳатар ҳавфи камайтирилган пайт юк автотранспортлари томонидан юк етказиб берилишини таъминлаш мақсадида чап томонга қайрилиш учун йўл ўқидаги 2 гуруҳ темир тўсиқ вақтинча олиб қўйилди. Кейинчалик, карантин чоралари юмшатилиб, автомобильлар ҳаракати жадаллашганлиги ва ушбу участкада ЙТҲ содир бўлиш еҳтимоли кўпайганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси Йўл харакатини ташкил этишни назорат қилиш бўлинмаси томонидан 06.07.2021 йилда берилган № 81-сонли ёзма кўрсатмасига асосан чапга қайрилиш тўхтатилиб, йўл ўқидаги 2 гуруҳ темир тўсиқ қайта ўрнатилганлигини маълум қилиб билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Элон қилинган материал бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси қўйидагиларни маълум қилади. Материалда Халқаро аҳамиятга эга А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 553-554 км оралиғи сўз этилган бўлиб, ушбу автомобиль йўлининг 552-581 км оралиғи 2010-2014 йилларда реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган. Реконструкция қилиш йўл лойиҳасида ўнгга, чапга қайрилиш ва қайрилиб олиш жойи кўрсатилмаган ва йўқори тезликни таъминловчи автомобиль йўлида қисқа оралиқда қайрилиб олиш жойларини ўрнатиш ҳаракат хавфини келтириб чиқаради.
Пандемия шароитида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу”автомобил йўлининг ушбу худудида халқаро ва шахарлараро йўловчи ташувчи автобуслар хамда шахсий автотранспортлар харакати ва ЙТҲ ҳавфи сезиларли камайганлиги, шунингдек, ушбу худуддаги қурилиш объектлари учун нисбатан ҳатар ҳавфи камайтирилган пайт юк автотранспортлари томонидан юк етказиб берилишини таъминлаш мақсадида чап томонга қайрилиш учун йўл ўқидаги 2 гуруҳ темир тўсиқ вақтинча олиб қўйилди. Кейинчалик, карантин чоралари юмшатилиб, автомобильлар ҳаракати жадаллашганлиги ва ушбу участкада ЙТҲ содир бўлиш еҳтимоли кўпайганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси Йўл харакатини ташкил этишни назорат қилиш бўлинмаси томонидан 06.07.2021 йилда берилган № 81-сонли ёзма кўрсатмасига асосан чапга қайрилиш тўхтатилиб, йўл ўқидаги 2 гуруҳ темир тўсиқ қайта ўрнатилганлигини маълум қилиб билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш