Хоразм вилоятидан 1,067,090 нафар сайловчи президентлик сайлови учун овоз беради.
date_range23.10.2021, 20:43
Сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижлик кузатувчилар Хоразмга ҳам келди.
Шу кунга қадар вилоят ҳудудида узоқ муддатли кузатувчилар сайловларга тайёргарлик ҳолатлари, сайловолди ташвиқот ишларини ўрганган эди. Эндиликда вилоятга бир гуруҳ қисқа муддатли кузатувчилар ҳам келди. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Парламентлараро иттифоқ, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) каби тузилмаларнинг вакилларидан иборат қисқа муддатли кузатувчилар гуруҳи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.
Округда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот материаллари, сайлов участкаларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ маълумотлар билан танишди. Округ ҳузурида ташкил этилган матбуот маркази фаолияти ҳамда сайловчиларнинг электрон рўйхатга олиниши ҳолати ҳам ўрганилди.
Улар ҳудудлардаги сайлов участкаларида бўлиб, Сайлов кодексида бегиланган меъёрларга нечоғлиқ амал қилиниши, шунингдек, мазкур жараёнлар халқаро сайлов нормаларига қай даражада мувофиқлигини ўрганмоқда. Белоруссия давлати кузатувчилари ҳам 12-Хоразм округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.
Маълумот ўрнида, вилоят бўйича 1 067 090 сайловчи, шундан 18-30 ёшдаги сайловчилар 322 минг нафаврни ташкил этади. Вилоят бўйича 554 сайлов участкалари тузилган. Айни дамда сайловни ўтказиш учун 100 фоиз тайёргарлик кўрилиб, сайлов блютенлари 100.5 фоиз тарқатилган.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг

Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш