image

Хоразм вилоятидаги 34 та таъмирталаб кўприклар фойдаланишга топширилди

date_range20.11.2021, 14:40
     Автомобиль транспорти инфраструктурасини ривожлантириш, замонавий кўприклар бунёд этиш мамлакат тараққиёти учун муҳим омиллардан бири саналади.
 Бу мавзуда сўз борганда соҳада тўпланган тажриба ҳамда тизимга замонавий технологияларни жалб қилиш натижасида эришилаётган ютуқлар ҳақида гапириш ўринлидир.

 Бугунги кунда, Хоразм вилоятида жами 1611 та кўприклар мавжуд бўлиб, шундан умумфойдаланиш автомобиль йўлларида 868 та ички ҳўжалик йўлларида 743 та кўприклар ахолига хизмат қилмоқда. 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги
  2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 4936 – сонли қарорига асосан 4 та;
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида № ПҚ-5048- сонли қарорига асосан 17 та;
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 01 мартдаги “2021 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури параметрларини сифатли ва ўз муддатида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган чора – тадбирлар тўғрисида”ги  21-сонли йиғилиш баённомаси асосан 7 та кўприк таъмирланиши белгилаган.

 Бундан ташқари, Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини табиий офат оқибатларини олдини олиш захира маблағлари хисобидан 11 та ва умумийфойдаланишдаги автомобилъ йўлларини хамда кўприкларни жорий таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар хисобидан 13 та таъмирталаб кўприклар таъмирланиши белгиланган бўлиб, вилоят бўйича жами 52 та кўприклар таъмирлашниши режалаштирилган, бунда лойиханинг умумий қиймати 65,955,370,000 сўм қилиб белгиланган.

    Ижроси юзасидан, жорий йилда 34 та таъмирталаб кўприкларда замонавий технологиялардан фойдаланган холда таъмирлаш ишлар якунланиб, 18 та таъмирталаб кўприкларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати