image

Ҳазорасп туманида Лаcетти ва поезд тўқнашди, оқибатда 2 нафар фуқаро вафот этди.

date_range08.11.2021, 10:07


Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида енгил автомобилнинг бееътиборлик билан темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. 

ЙТҲ жорий йилнинг 3 ноябр куни соат 17:40 ларда Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи ҳудудида юз берган. Қишлоқ ҳудудидан ўтган “Истиқлол” темир йўлининг 346-километри 3-пикетидаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Карвак қишлоғида яшаган 48 ёшли фуқаро бошқарувидаги Лаcетти русумли автомобилни бошқариб келаётиб, темир йўл кесишмасидаги “Стоп” йўл белгисига амал қилмасдан, ҳаракатни давом эттирган ва айни шу вақтда “Шовот – Урганч – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашган.


Оқибатда автомобил ҳайдовчиси ва ундаги 25 ёшли йўловчи олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.