Урганч шаҳрида “Bus rapid transit” тизимини яратиш учун 1млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
date_range14.12.2021, 14:30
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 октябрдаги VI-36-33-12-0-K/21-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджети кодексининг 126-моддасига асосан:

1. Урганч шаҳрининг транспорт тизимини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва Урганч шаҳрида BRT тизимини яратиш учун 1 221 000 000 (бир миллиард икки юз йигирма бир миллион) сўм вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Урганч шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилсин.
2. Вилоят молия бош бошқармаси (М.Искандаров) вилоят маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Вилоят ғазначилик бошқармаси (Б.Панаев) ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
4. Вилоят давлат молиявий-назорат бошқармаси (Ш.Юсупов) ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилсин.
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
| Вилоят ҳокими | Ф.Эрманов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш