Хонқа туманидаги мактабда “Жалоладдин Мангуберди” хонасини ташкил қилиш учун 35млн сўм ажратилди.
date_range17.11.2021, 02:40
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 73-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хонқа тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 43-сон умумий ўрта таълим мактабида “Жалоладдин Мангуберди” хонасини ташкил қилиш учун 35 000 000 (ўттиз беш миллион) сўм маблағ халқ таълим бўлимига ажратилсин.
2. Туман молия бўлими (Д.Абдуллаев) туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Хонқа тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси (А.Балтаев) тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
4. Ушбу фармойиш бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Қурбонов зиммасига юклатилсин.
| Туман ҳокими | М.Давлатов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш