image

Гурлан туманида 500 нафар аёлни иш билан таъминовчи тикувчилик цехи фойдаланишга топширилди.

date_range11.11.2021, 23:10


“Гурлан глобал текс” МЧЖ қошида 500  та иш ўрнига мўлжалланган янги тикувчилик цехининг  очилиш маросими бўлиб ўтди.


Очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов,  туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, туман кластер раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилди.
Янги ишга туширилган тикувчилик цехига Туркия давлатидан умумий қиймати 587,0 минг АҚШ доллари қийматидаги  замонавий  тикув машиналари ҳамда ускуналари  олиб келинди ва ўрнатилди.

 Натижада 500 нафар ишсиз фуқаролар, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иш билан таъминланди. Эндиликда улар ўз меҳнатлари билан оилаларининг моддий фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш имкониятига эга  бўлишади.

Энг қувонарли жиҳати, фабрикада ишлаб чиқариладиган тайёр трикоташ маҳсулотларининг асосий қисми хорижий давлатларга экспортга йўналтирилади.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати