Хоразмда жамоат ҳожатхоналарининг санитария ҳолати муҳокама қилинди
date_range22.07.2026, 03:59
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи М.Самандаровнинг вилоятдаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолати юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 799-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида кенг кўламли ўрганиш ва назорат тадбирлари амалга оширилди.
Шунингдек, хавф таҳлили тизими асосида 237 та тадбиркорлик субъекти ва йўл бўйи инфратузилмаси объектларида профилактик тадбирлар ташкил этилиб, санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилди.
Бироқ ўрганишлар давомида айрим муассасаларда ҳожатхоналарни таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш ишларида камчиликлар сақланиб қолаётгани қайд этилди. Натижада вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида 18 та ҳожатхонани қайта қуриш, 38 тасини реконструкция қилиш, 102 тасини таъмирлаш ва 145 тасини замонавий жиҳозлаш зарурлиги аниқланган.
Сессияда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг ҳисобот даврида амалга оширган ишлари «қониқарли» деб баҳоланди.
Қарорга мувофиқ, масъул идораларга таълим ва тиббиёт муассасаларидаги ҳожатхоналарни белгиланган санитария талаблари асосида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини қатъий назорат қилиш, ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида санитария-гигиена маданияти ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш вазифалари юклатилди.
Шу билан бирга, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан мазкур ишлар устидан депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш белгиланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш