image

Ҳазорасплик аёлларга Япония элчиҳонаси томонидан тикув машиналари берилди.

date_range17.10.2021, 17:53
Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси томонидан ҳомийлик асосида юборилган тикув машиналари  Ҳазорасп туманидаги “Темирчи маскани” маҳалласида яшовчи  «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарида турувчи эҳтиёжманд ва кам таъминланган Тожигул Сапаева, Матлуба Маткаримова, Аноргул Рахимова,  Сайха Одамбаева ҳамда Севара Хасанбаеваларга топширилди.



Улар барчага ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тикув машиналарини топшириш тадбирида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов, ташқи ишлар вазирлиги инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асқарали Хасанов ва ташқи ишлар вазирлигининг Хоразм вилоятидаги вакили Аминбой Канеевлар иштирок этди.



Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.