Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Хакимжон Отахонов раислик қилди.


Сессия кун тартибидаги 8 та масала юзасидан ахборотлар тингланди.

Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.

Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шовот тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати