image

11 февралдан Урганч — Фарғона — Урганч йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

date_range01.02.2021, 15:50
Мамлакатимизда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 ва 6 февраль кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида қуйидаги жадвал асосида "Uzbekistan airways" авиакомпанияси парвозларни амалга оширилади:Урганч — Фарғона
Учиш соат 10:55 да, қўниш 12:35 да.
Фарғона — Урганч
Учиш соат 14:05 да, қўниш 15:45 да.
Жорий йилнинг 11 февралидан эса ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилиши кўзда тутилган.

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати.