“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилинди
date_range05.11.2021, 16:26
Мамлакатимизда ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан қуйидаги ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
✈️ “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 1 - 30 ноябрь кунлари Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.
?“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз миқдорда.
? “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш