image

Урганч шаҳар ҳокимига нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

date_range24.10.2021, 08:10

Иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошиб, жиддий  камчиликларга йўл қўйганлиги учун;
 
1. Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилсин.

2. Ушбу фармойиш бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари М.Қурязов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов