image

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 40328 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз берди.

date_range16.10.2021, 17:55

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз беришни 2021 йил 14 октябрь куни бошланган эди ва бу жараён 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар давом этади. 

Мамлакатимизда тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақтини соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан соат 19:00га қадар амалга оширилиши белгиланган.


❗️14-15 октябрь кунлари мамлакатимизда ташкил этилган сайлов участкаларида жами 40328 нафар сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериб, ўзларининг Конституциявий ҳуқуқларидан самарали фойдаландилар.