image

​​Автомобил нархлари тахминан 30 фоизгача қимматлашиши мумкинлиги айтилмоқда.

date_range23.02.2022, 19:23
ЎзА сайтида Uzauto Motors машиналар нархларини аранг ушлаб тургани, уни оширадиган пайт келганига ишора борлиги ҳақида мақола чиқар(тир)илган.
Эсингизда бўлса, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан, компания божхона имтиёзларидан 1,64 трлн. сўм, қўшимча қиймат солиғи қўшилишидан 255,6 млрд. сўм, акциз солиғини тўламаслик ортидан 356,7 млн. сўм миқдорида фойда кўрган. Жами 2,25 трлн. сўм, яъни тахминан 205 млрд. АҚШ доллари.Иқтибос
«Экспертларнинг ҳеч бири «нархларни ушлаб туриш» даври тугаганига шубҳа қилмайди: «UzAuto Motors» икки йил давомида сўмдаги нархини кўтармасдан туриб, нархни киритишга мажбур бўлади. Бозорга мослашиб, шу билан дилерларнинг носоғлом фаолиятини барбод қилади», дейилади «мақола»да.
Uzauto Motors машиналари нархлари февралда оширилиши ҳақида биз янги йилдан олдин хабар бергандик. Нархлар тахмиман 30 фоизгача қимматлашиши мумкин.
Яқинда давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, «растаможка» миқдорини пасайтириш, олдиндан тўловни камайтириш ва яна бир қатор масалаларни айтганди. Аммо бу асло хурсанд бўладиган ҳолат эмас.