image

Боғот туманида уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга ажратиладиган субсидиялар сони тугади.

date_range18.10.2021, 14:42
Боғот туманида уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга ажратиладиган субсидиялар сони тугаганлиги тўғрисида  А  Х  Б  О  Р  О  Т

 
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосан ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй- жой билан таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  25 мартдаги “Уй- жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига асосан Боғот туманида 2021 йил 18 октябр холатига жами 386 та ариза қабул қилинган. Ушбу аризаларнинг 364 таси уй- жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича туман комиссияси томонидан тўлиқ кўриб чиқилиб қолган 19 таси хозирги кунда жараёнда, кўриб чиқилган  364 та аризадан 116 тасига ишчи гуруҳ томонидан ижобий хулоса берилиб, 248 таси рад қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 45-бандига асосан 2021 йил учун Боғот туманига ажратиладиган субсидиялар сони яъни қишлоқ жойларида учун белгиланган сони тугаганлиги сабабли уй-жой сотиб олиш учун Давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали аризаларни қабул қилиш 2021 йил 18 октябрдан тўхтатилди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ