image

“Xorazmliklar” телеграм каналимизда тарқалган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

date_range18.10.2021, 17:38
Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ билан баргаликда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма рейд тадбирлари ўтказиш тартиби йўлга қўйилган.
 Жорий йилда қўшма рейд тадбирларида 2583 та фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.Жумладан, жорий йилнинг октябръ ойига қадар 3412 та   ҳайдовчиларга нисбатан меъёридан ортиқ йўловчиларни ташиш шуғулланганлиги аниқланиб  Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг, 128-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, жорий йил 16-17 октябр кунлари Йўналишли такси (Газел) йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган 2 та хайдовчига нисбатан  маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Бундан ташқвари, мурожаат юзасидан жорий йилнинг 18 октябрь куни Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан вилоятдаги барча йўналишларда  Йўналишли такси (Газел) йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган ташувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, барча йўналишлар буйича юзага келаётган камчиларларни бартаф этиш бўйича ташувчиларга тушунтириб, меъёридан ортиқ йўловчи ташаш кузатилганда Вазирлар Маҳкамасининг 368-сонли қарорига асосан тендер битими бекор бўлиши хақида огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.
Ҳурматли йўловчилар, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамаоат транспортларида меъёридан ортиқ йўловчиларни чиқармасликга жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати