image

Урганчлик Гулчеҳра 17 йил деганда туғилганлик гувоҳномасига эга бўлди.

date_range20.05.2022, 02:41

   2005 йилда Урганч туманида туғилган Серимбетова Гулчехра 17 ёшга тўлгунча шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган. 
Ҳаётнинг синовларига бардош бераолмаган Гулчехранинг онаси асли Қароқалпоғистонликбўлиб, қизини чақалоқ пайтида қаровсиз ташлаб,бошқа мамлакатга кетган ва у ерда оламдан ўтган. Она меҳри ва тарбиясини кўрмай, отасининг қўлида қолган бу қизалоқ, отасининг бепарволиги сабаб, расмий ҳужжатларга эга бўлмасдан катта бўлган.  
Балоғат ёшига етай деб қолган қиз, ўзининг мустақил хаётини шахсини тасдиқлашдан бошлашга қарор қилиб, Урганч тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан ўрганилиб, кўрилган амалий чоралар натижасида, кўп қийинчиликларни бошидан кечирган Гулчехра орадан 17 йил ўтиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди.
Эндиликда Гулчехра ўзининг тенгдошлари каби фуқаролик паспортини олиб, олий таълим муассасаларида таълим олиш ва ўз ҳуқуқларидан тўлалигича фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Оила кодексига асосан, туғилишни қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқаролар бола дунёга келганидан бошлаб 1 ой ичида ФҲДЁ органларига мурожаат қилишлари лозим. Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди.  Қайд этилган ҳаракатлар бўйича тегишли гувоҳномларни фуқароларга тақдим этиш учун қонунчиликка биноан, ФҲДЁ органи масъул ҳисобланади.