image

Шаҳар бедарвозами? Қурилиш ташкилотларига ким назар ташлайди?

date_range14.10.2021, 11:51

Урганч шаҳрида Қурилиш туфайли беркитиб қўйилган пиёдалар йўлакчаси мавзусида бизга яна бир мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаат эса Урганч шаҳри, К.Отаниёзов кўчаси фуқароларидан келди. Aйтишларича ушбу маҳаллада 7 қаватли бино қурилмоқда ва шу сабабли йўлнинг бетон қилинган пиёдалар йўлакчаси бузиб ташланган ва бу ҳам етмаганидек қурулиш атрофи тўлиқ ўраб олинган, пиёдалар, шу ерда яшовчи фуқаролар уйига, ишига ўтиб қайтиши учун йўлакча ҳам қолдирилмаган бу ҳам етмаганидек катта асосий йўлга вагон домик ҳам ўрнатишган, қизиқ жиҳати эса бу ҳолатдан унумли фойдаланган яна бир тадбиркор ҳам пиёдалар йўлакчасини беркитиб ўзининг хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтириб олган. Натижада эса пиёдалар йўлакчаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли фуқаролар уйига, ишига, мактабга катта асосий йўлдан ўтишга мажбурлар.

Бу ҳолат юзасидан эса фуқаролар 17.04.2021 куни маҳалла раисига шикоят ҳати ҳам ёзишган, бироқ ҳалигача натижа тугул ҳаракат ҳам сезилмаган. Мазкур ҳолатга шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлардан эътибор қаратишларини сўраймиз.