Коррупция-тараққиёт кушандаси
date_range26.01.2022, 13:58
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашбўйича ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш, авваламбор, улар қабул қилингандан сўнгқайдаражада самара бериши мумкинлиги ҳақидаолдиндан атрофлича ўйлаб кўришни талаб қилади. Қабул қилинган барча ҳуқуқий меъёрлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, коррупция жамият механизмларининг нормал фаолиятига, миллий иқтисодиёт ривожига ҳали ҳам тўсқинликқилиб келмоқда. Бу эса фуқароларда давлатинститутларига нисбатан ишончсизликуйғонишига, Ўзбекистоннинг халқаро доирадагиобрўсига путур етишига сабаб бўлмоқда. Жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси. Муайян бир мамлакатнинг иқтисодий аҳволимазкур мамлакатда коррупция даражасига бевоситатаъсир кўрсатади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти даражаси. Бу ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб, ҳар қандай ҳуқуқий меъёр ушбу омил туфайли ўз самарасини беради.Коррупция жамиятни емирувчи иллат бўлиб, у ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланишга, демократия асосларига ва қонун устуворлигига тўсқинлик қилади.Коррупция сўзи — лотинча “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигидаўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бирқатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчиумумлашган тушунчадир.
Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради.
Таъкидлаш лозимки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркинбозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаётдаражасининг пасайишига олиб келади. Шу биланбир қаторда коррупция фуқароларнинг давлатбошқаруви идораларига бўлган ишончийўқолишига олиб келиб, уюшган жиноятчиликнингавж олишига замин яратади ва инсонларнингхавфсизлигига таҳдид солади. Коррупция мавзусикейинги пайтда долзарб аҳамият касб этгани ҳечкимга сир эмас. Мазкур иллатга нисбатанодамларда кўникма шаклланиб қолишининг олдиниолиш ва унга қарши курашнинг самаралийўлларини топиш бу борада асосий мақсад ҳисобланади.
Зафар Якубов, Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш