Янгибозор туманида тадбиркорлар мурожаатларни кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берилди
date_range14.12.2021, 18:59
Янгибозор тумнида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи А.Я.Машариповнинг ахбороти тўғрисида.
Янгибозор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича 2021 йил 10 ой давомида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, тадбиркорлар 3-сектор раҳбари томонидан ҳафтанинг ҳар иш кунида соат 08:00 дан 11:00 гача тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинган. Ўтган давр мобайнида тадбиркорлар томонидан 198 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 158 тасига (79,8 фоизи) ҳал қилинган. Шундан, ўтказилган сайёр қабулларда жами 132 та мурожаат кўриб чиқилиб,103 таси (78 фоизи) ижобий ҳал қилинган, 29 таси (22 фоизи) ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинган.
Келиб тушган 158 та мурожаатларнинг 38 таси “Ер, кадастр ва архитектура” масаласи, 31 таси “Солиқ” масаласи,41 таси пул-олди берди масаласи, 34 таси “Банк кредитлари” масаласи ва 54 таси бошқа масалалар ташкил қилади.
3-сектор раҳбари ва тегишли идора, ташкилотлар билан биргаликда 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида тадбиркорларни мурожаатларини қабул қилиш бўйича 60 та сайёр қабуллари ўтказилди, уларда жами 240 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, улар томонидан 132 та масалалар кўтарилди. Шундан 103 таси ҳал қилинган, 29 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Туманда 3-сектор томонидан ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу ҳолат тадбиркорлар томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Ҳозирги кунда бизнинг 3-сектор ҳудудимизга тадбиркорларга Давлатимиз томонидан берилаётган солиқ ва бошқа имтиёзлар тўғрисида кўплаб тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2021 йил 27 март кунидаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5041-сонли қарори бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан сектор ҳудудида яшовчи оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг 125 нафарига оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратиб берилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши Янгибозор тумнида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи А.Я.Машариповнинг ахбороти муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 - , 24 - моддасига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Янгибозор туманида тадбиркорлар мурожаатларни кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи А.Я.Машариповнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сектор раҳбарлари (Ў.Қурбанов, Ш.Ибрахимов, А.Машарипов, Ў.Аширов)га :
- сектор ҳудудларида манзилли сайёр қабуллар ташкил қилиш ҳамда тадбиркорлар мурожаатларини тегишли ташкилотлар билан кўриб чиқиш ва ижобий ҳал қилишда масъулият билан ёндашсин.
- тадбиркорлик субъектлари, айниқса хорижий инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни амалда бартараф этишга қаратилган қонунчилик ижроси устидан назорат фаолиятини янада кучайтириш;
- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ижроси мунтазам ўрганиб, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўрсин.
- ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб борсин.
3. Сектор раҳбарлари (Ў.Қурбанов, Ш.Ибрахимов, А.Машарипов, Ў.Аширов) тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигига:
- табдиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериш, юзага келган муаммоларини аниқлаш ва қонун доирасида ҳал қилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Халметов) ҳамда халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Искаандаров) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси | У.Курбанов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш