image

Хоразм вилоят суди раисининг адвокатлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди

date_range17.10.2021, 11:33




Хоразм вилоят суди раиси Б.Полванов ва вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султонова ҳудудда фаолият юритаётган адвокатлар билан давра суҳбати ўтказди.





Унда "Судлар тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаат этишнинг белгиланган янги тартиблари ва суд процессларида юзага келаётган айрим тушунмовчиликларни бартараф этиш масалалари ҳақида сўз борди.




Шунингдек, жамиятни таназзулга бошловчи иллат бўлмиш коррупциянинг олдини олиш бўйича алоҳида тўхталиниб, келгусида суд атрофида бўлаётган коррупция ҳолатларига қарши судьялар муросасиз курашиши адвокатларга етказилди.