image

Урганч шаҳрида пиёдаларни ҳам кимдир ўйлайдими? Ёки шаҳар фақат машинаси борлар учунми?

date_range14.10.2021, 11:53


Бизга келган мурожаатга кўра, Урганч шаҳридаги 24 сон ихтисослашган мактабнинг нариги томонида пиёдалар йўлаги қурилиш ташкилотлари томонидан ёпилиб ташланган, бундан ташқари автомобил йўли қатнов қисмининг бир қисмини хам ёпиб олишган. Бу пиёдалар йўлакчаларидан кўплаб фуқаролар фойдаланишади.



Бундан ташқари ўқув йили хам бошланишига оз фурсатлар қолмоқда. 2 та мактаб, 1 тас мусиқа ва санъат мактаби, Баркамол авлод марказига борадиган йўлларни қисқа вақтлар ичида очиб беришса деймиз дейилади фуқаролар мурожаатида. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар мазкур муаммога ижобий ечим беришади деган умиддамиз.