Хоразмда тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилади
date_range29.02.2024, 16:57
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга беш йил муддатга 14 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ресурслари ажратилади.Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-306-сон ва 2023 йил 15 ноябрдаги "Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-366-сон қарорларида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида:
Хоразм вилоятида ҳар бир маҳалланинг саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш йўналишларидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, камида 10 та лойиҳани амалга ошириш мақсадида;
Хива ва Урганч шаҳарлари, Ҳазорасп, Хива, Шовот, Боғот ва Урганч туманларида замонавий савдо марказлари ва бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш, туристик ва гастрономик кўчаларни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга узоқ муддатли кредит, ижара ва лизингга бериш учун йўналтирилади.
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга мазкур қарор доирасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини амалга оширишда тижорат банклари ҳамда "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖга ресурсларни жойлаштиришга рухсат берилади.
Қарорга кўра Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Хоразм вилоятидаги 531 та маҳаллада амалга ошириладиган лойиҳалар дастурини ишлаб чиқади.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш