Хоразмда Туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш режаси тасдиқланди.
date_range16.05.2023, 01:42

▪️Вилоятда жами 10 та меҳмонхона ва 2 та йирик овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш (2023-йил декабр)
▪️Урганч шаҳри Паҳлавон Маҳмуд туризм кўчасида 50 та ўриндиқ, 40 та чиқинди қутиси, 60 та чиқинди йиғадиган пункт (контейнер) ўрнатиш. (2023-йил май)
▪️“Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида жойлашган “Карвонсарой” мажмуасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-сметасини ишлаб чиқиш. (2023-йил май)
▪️“Хива – 2024-йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирлари ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш, тадбир учун тайёр ҳолга келтириш, жойлаштириш воситалари ва халқаро тадбирлар ўтказиладиган биноларда электр тармоғи, сув ва тегишли коммунал шароитларнинг техник созлиги ва узлуксизлигини таъминлаш бўйича чора тадбирлар режаси ҳамда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган харажатлар сметасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. (2023-йил июн)
▪️“Ичан қалъа” давлат-музей қўриқхонасига ташриф буюрган сайёҳлар сонини ҳамда музей қўриқхонага сайёҳлардан тушадиган тушумларни аниқ ҳисоблаш мақсадида мавжуд 4 та дарвозасига замонавий “FaceID” қурилмаларини(турникетлар) ўрнатиш. Бунда, барча дарвозадан ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолининг енгил автотранспорт воситаларида рўйхат асосида ҳаракатланиши, кириш-чиқиши назарда тутиш. (2023-йил октябр)
▪️Шовот тумани Бешмерган маҳалласида туризм ахборот
маркази ташкил қилиш. (2023-йил май)
▪️Урганч шаҳрида 24/7 тартибида ишлайдиган туризм кўчасини ташкил қилиш. (2023-йил июл)
▪️Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музейқўриқхонаси ва унга туташ ҳудудларда хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулайликлар яратиш ҳамда ушбу ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриш. (2023-йил октябр)
▪️Шовот туманида жойлашган Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳида ташриф буюрувчиларга шарт-шароитлар яратиш. (2023-йил октябр)
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш