image

83 минг 280 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқилиши олди олинди

date_range26.07.2022, 21:55
❇️Кўпчилик фуқаролар томонидан божхона чегараси орқали нақд хорижий валютани олиб ўтиш қоидаларини яхши билмаслиги ёки айрим фуқароларни алдовига учиб, маълум бир ҳақ эвазига божхона назоратидан яширган ҳолда Республикамиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ҳолатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
➡️Ҳусусан, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга йўл олган фуқаролар А.Б, Т.О, Г.С ва С.Қлар божхона назоратидан ўтиш учун “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганларида, божхона ходимлари томонидан гумон қилиниб, уларга тегишли бўлган қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилиб, оғзаки савол-жавоб қилинганда ҳар бирида 5 минг АҚШ долларидан жами 20 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди. 

🔰Аслида эса ушбу хориж валюталари фуқаро Ж.Жга тегишли эканлиги, фуқаро Ж.Жнинг илтимосига кўра ва маълум бир ҳақ эвазига божхона назоратидан алдов йўлидан фойдаланган ҳолда 20 минг АҚШ долларини олиб ўтишмоқчи эканликлари маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

❗️Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 6 ойида давомида “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан 14 ҳолатда 83 минг 280 АҚШ доллари, 5 млн 923 минг Россия рубли ва 94 минг 210 Украина гривнасини (яъни ушбу хориж валюталарни курс бўйича сўмдаги қиймати 1 651 383 577,6 сўмни ташкил этди) божхона назоратидан яширган ҳолда олиб чиқишга уринган шахслар фош этилди.  

⛔️Шу ўринда, фуқароларимизга божхона чегараси орқали нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш жараёнида ўзларида мавжуд бўлган нақд валюталарнинг барчасини кўрсатиши ёки оғзаки айтишни тавсия қилиб қолардик. Сабаби, кўп қонунбузилиш ҳолатлари қонунчилик меъёр ва талабларини билмасликдан ҳам содир этилмоқда.

Хоразм вилояти божхона 
бошқармаси 
Ахборот хизмати