image

Хоразмда 240 шиша "Qarataw" ароқи қалбаки ва инсон соғлиги учун зарарли бўлиб чиқди.

date_range18.10.2022, 13:57
Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва шундай фаолият билан шуғулланувчи яширин цехларни фош этиш борасида ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди. 
Натижада, фуқаро Р.Ш қўлбола усулда тайёрланган 0,45 литрлик ҳажмли 240 шиша “Qarataw” ёзувли жами 108 литр ароқ маҳсулотларини қонунга хилоф равишда 3 600 000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тайинланган экспертиза хулосаларига кўра, алкаголь махсулотлари қопқоғига ёпиштирилган акциз маркалари “ДАВЛАТ БЕЛГИСИ” остида чоп этилмаганлиги, аксинча компьютернинг рангли принтерида тайёрланиб, қалбакилаштирилганлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу ароқ маҳсулотлари давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги ва истеъмолга яроқсизлиги ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканлиги маълум бўлди. 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразм вилояти божхона 
бошқармаси 
Ахборот хизмати