image

Урганч туманида алимент пулини тўламаган ота 15 суткага қамалди

date_range17.10.2026, 16:53
Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор К.К. фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг суд буйруғига асосан ундирувчи А.Ш. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.
 
Натижада, қарздорнинг алиментдан 50,4 млн сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.К.дан алимент пулларини ундиришни имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судига юборилган.
 
Суднинг 16.10.2026 йилдаги қарори билан қарздор К.К.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
 
Саид Рузметов
Бюронинг Урганч тумани бўлими
давлат ижрочиси