Хоразмда алимент тўламаган ота озодликдан махрум этилди.
date_range27.03.2022, 10:45
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор С.Х.дан ундирувчи Н.Я.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати, Бюронинг Хива шаҳар бўлими иш юритувида бўлиб, давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор ота алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, қарздорга маъмурий қамоқ жазосига тайинланган. Бундан хулоса чиқармаган С.Х. белгиланган жазони ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алимент пулларини қасддан тўламай юрган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят ишини Хива шаҳар суди кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш