image

Урганчда алимент пулини тўламаган ота 15 суткага қамалди.

date_range21.10.2022, 17:43
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 17.10.2017 йилдаги қарздор И.С.дан ундирувчи К.М. фойдасига бир нафар фазандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 миқдорида алимент ундириш белгиланган. 
Қарздор алимент тўлаш ҳақидаги суд ижро ҳужжатида кўрсатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаб келиб,  шу қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида давлат ижрочиси томонидан бир неча марта расмий равишда огоҳлантирилганлигига қарамасдан, у қилмиши қонунга ҳилоф эканлигини била туриб, 01.06.2020 йилдан 01.02.2022 йилга  қадар жами 9.435.972 сўм алимент пулларни тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Шунга кўра, С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги тўғрисида баённома расмийлаштирган ва 07.04.2022 йилда жиноят ишлар бўйича Урганч шаҳар суди томонидан С.И.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан  15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
С.И. маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, фарзандининг моддий таъминоти учун 2 ойдан ортиқ муддат, яъни 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 1 октябрга қадар, жами 7.070.118 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган ҳолати юзасидан МИБ Урганч шаҳар бўлими томонидан 30.09.2022 йилда С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан суриштирув ҳаракатлари давомида жиноят натижасида етказилган зарар қарздор С.И. томонидан тўлиқ қопланган.