image

Хоразмда электр энергияси ва табиий газ учун тўлов тартибига ўзгартиришлар киритилди

date_range13.10.2026, 03:27
Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 7-октябрдаги 375-12-0-Қ/26-сон қарори билан ёқилғи-энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб тартибларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга кўра, белгиланган талабларга жавоб берадиган “намунали истеъмолчилар” электр энергияси ва табиий газ учун ойлик тўловнинг 15 фоизини ҳисобот ойи бошланишидан олдин амалга ошириши, қолган қисмини эса ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Бундай мақомга эга бўлиш учун истеъмолчида муддати ўтган қарздорлик бўлмаслиги, ҳисоблагич масофадан бошқариш имкониятига эга тизимга уланган бўлиши ҳамда фойдаланиш ва ҳисобга олиш қоидалари бузилмаган бўлиши лозим. Икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаган истеъмолчилар ушбу тартибдан фойдалана олмайди.

Шунингдек, табиий газ етказиб бериш бўйича электрон шартномаларни қоғоз шаклида қайта расмийлаштириш талаб этилмаслиги белгиланди.

Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Бекчанов зиммасига юклатилган.