Хоразмда ёмғир сабабли свет ўчмоқда.
date_range30.11.2024, 16:08
Вилоятимизда кузатилётган ноқулай об-ҳаво (ёғингарчилик) оқибатида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлмоқда. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан 24 соатлик навбатчилик асосида барча тезкор чиқиш бригадалар ва махсус техника воситалари шай холатга келтирилган бўлиб, юзага келган электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этиш учун тезкор чиқиш бригадалари жалб қилинган. Куннинг исталган вақтида 1154 ишон рақами ва қўшимча равишда вилоятимиз электр энергияси истеъмолчилари учун 1051 қисқа рақамларига мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин, дейилади "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати хабарида.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш