image

Уч босқичли тизимдан замонавий икки босқичли тизимга ўтиш аслида табиий йўқотишлар ва тафовутларнинг олдини олишга хизмат қилади.

date_range04.09.2024, 16:00
Жорий йилда вилоят бўйича 23 мингдан зиёд табиий газ истеъмолчисининг хонадони уч босқичли тизимдан замонавий икки босқичли тизимга ўтказилди. Газ маромлаш қурилмалари демонтаж қилиниб, “ақлли” ҳисоблагичларга махсус редукторлар ўрнатилмоқда. Жараёнлар давомида ҳар бир истеъмолчига тушунтиришлар берилмоқда. Ҳисоблагичдан мақсадли фойдаланиш, тўловларни эса ўз вақтида амалга оширилиш зарурлиги қайд этилмоқда.  
Хусусан, Шовот тумани табиий газ истеъмолчилари хонадонларининг аксарияти янги тизимга модернизация қилинди. 

"Ҳудудгаз Хоразм" газ таъминоти филиали матбуот хизмати