Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганини маълум қилди. Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр-энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.
1 майдан бошлаб энергоресурслар истеъмоли учун ижтимоий норма қуйидагича:
- электр энергиясига — ойига 200 кВт/соатгача;
- газ (мартдан-октябргача) — 100 куб метргача;
- газ (ноябрдан-февралгача, яъни иситиш мавсумида) — 500 куб метргача.
Шу санадан энергоресурслар учун нархлар ошади.
Электроэнергия
1 майдан бошлаб электр энергияси нархи истеъмолчииларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз қолдирилди (1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўм).Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб ойига 200 кВт/соатгача бўлган қисмига 225 сўмдан, 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 450 сўм, 1001 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 675 сўм, 5001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 787,5 сўм, 10 000 кВт/соат ва ундан юқори истеъмол қилган истеъмолчилар учун 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.





Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»








Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш