“Хоразм” профессионал футбол клубида сўнгги кунларда жамоа ривожи ва келгуси натижалар йўлида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Октябр ойидан бошлаб мураббийлар штабига янги мутахассислар расман иш бошлади. ⚽️ Асрор Алиқулов — ёрдамчи мураббий ⚽️ Жасурбек Атажанов — мураббий 🧤 Михаел Наумов — дарвозабонлар мураббийи
Янги мутахассисларнинг жамоага қўшилиши билан машғулот жараёнлари, ўйин олди тайёргарлик ва жамоавий тактика йўналишларида янги ёндашувлар шаклланмоқда. Бунинг дастлабки натижасини “Нефтчи”га қарши учрашувда ҳам кўриш мумкин бўлди. Албатта, бу натижада футболчиларнинг меҳнати, бош мураббий Вали Султонов бошчилигидаги мураббийлар штабининг ишлари ва янги мутахассисларнинг жамоага қўшган ҳиссаси алоҳида аҳамиятга эга.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш