HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Хоразм вилояти ҳокими 20 та йўналиш бўйича маблағ ажратиш ҳақида фармойиш имзолади.

Хоразм вилояти ҳокими 2026 йил 30 июл куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:
— Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейига замонавий компютер ва техникалар харид қилиш учун 89,2 млн. сўм;

— вилоят ҳокимлигининг “Расмий меҳмонлар қабуллар уйи” муассасасининг 2026 йил 2-чоракда қўриқлаш хизмати учун 1,1 млрд. сўм;

— вилоят ҳокимлигининг қўриқлаш, интернет, коммунал ва бошқа харажатлари учун 1 млрд. сўм;

— “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг 2-вилоят босқичи мусобақаларини ташкил этиш, ғолибларни рағбатлантириш ҳамда ташкилий харажатларни қоплаш учун 844,6 млн. сўм;

— “Оразибон” рақс ансамбли ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий фаолиятини янада ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида 2026-йил июл-сентябр ойларида устамалар ва қўшимча тўловлар тўлаш учун 796,3 млн. сўм;

— Хива шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро “Паҳлавон Маҳмуд” баҳодирлар ўйини мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш учун 671,7 млн. сўм;

— вилоят кураш федерацияси ходимларининг 2026 йил 3-чорак ойлик иш ҳақи учун 414,3 млн. сўм;

— “Вилоят ҳокими стипендияси” ғолибларини тақдирлаш учун 306,6 млн. сўм;

— вилоятдаги тарбияси оғир ва ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи жиноятчиликка мойил, девиант хулқ-атворли ёшлар билан ташкил қилинган ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларидаги овқатланиш ва бошқа харажатлар учун 151,9 млн. сўм;

— “Хоразм вилояти ҳокимлиги қароргоҳи” ДМ 2026 йил 3-чорак сақлаш харажатлари учун 294,5 млн. сўм;
— 2026 йилда вилоятдаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун 450 млн. сўм;

— вилоятда жойлашган кўп квартирали уйларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш учун 310 млн. сўм;

— вилоят ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинларни ўтказиш (3 та Дамас) учун 289,5 млн. сўм;

— Хоразм футбол ассоциациясининг 2026 йил 3-чорак сарф-харажатлари учун 279,9 млн. сўм;

— Хоразм вилояти футбол академияси футбол клубининг 2026 йил 3-чоракда биринчи лига “Ўзбекистон кубоги” ва “Ўзбекистон чемпионати”да қатнашиши учун 200 млн. сўм;

— “Урганч-Хива-Урганч” йўналишидаги троллейбус линиясидаги устунларни бўяш мақсадида бўёқлар харид қилиш учун 200 млн. сўм;

— “Хоразм троллейбус саройи” давлат муассасасига олинган 2 та зарядлаш станцияси ва 1 дона микроавтобуснинг божхона расмийлаштириш харажатлари учун 200 млн. сўм;

— вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг аскарларини касбга ўқитиш бўйича зарур бўлган моддий-техник база билан таъминлаш учун 170 млн. сўм;

— Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидан 100 нафар ишсиз ёшларнинг вилоятга ташрифи билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 45 млн. сўм.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗